“Ўзбекнефтгаз”: 6 февраль куни биржа савдоларига 5 400 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди
Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 6 февраль куни биржа савдоларига 5 400 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.
2023 йил 6 февраль куни 3,9 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 2,6 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,3 минг тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 27 484 тонна, жумладан 6 февраль куни 5 404 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 6 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6 969 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 339 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 460 тонна, Андижонда 251 тонна, Бухорода 592 тонна, Жиззахда 313 тонна, Қашқадарёда 505 тонна, Навоийда 629 тонна, Наманганда 421 тонна, Самарқандда 237 тонна, Сурхондарёда 346 тонна, Сирдарёда 243 тонна, Фарғонада 319 тонна ва Хоразм вилоятида 314 тонна.
2023 йил 3 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 32,0 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 80,5 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 57,2 минг тонна ва Фарғона заводида 23,4 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш