“Ўзбекнефтгаз”: Аҳолини узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга белгиланган миқдорлар ортиғи билан юклаб берилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан 2022/2023 куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга бўлган талабини қондириш мақсадида ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиб, қурилмаларни узлуксиз, бир маромда ва тўхталишларсиз ишлатишни таъминлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2020-2021 йиларда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводида мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларини модернизация қилиш, Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида янги қурилмаларни ишга тушириш инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан жорий йилда 662,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги завод, бошқарма ва корхоналарида суюлтирилган газ маҳсулотини Республика истеъмолчиларига 595,3 минг тоннна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 609,8 минг тонна, режага нисбатан 102,4% (ўсиш суръати 105,6%) ташкил этди.
Шу билан бирга биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадвалларда кўрсатилган режа асосида 559,2 минг тонна режага нисбатан 100,2% (ўсиш сурати 104,7%) етказиб берилди.
Бошқарув раиси таклифига биноан, Ҳукумат топшириғи асосида 2022 йилнинг декабрь ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти 55,0 минг тонна хажмда етказиб бериш режалаштирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва корхоналари томонидан Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига суюлтирилган газ маҳсулотини белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг якуни билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 614,2 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, тизим нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводи билан ҳамкорликда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулотини етказиб бериш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан сифатли, жаҳон стандартларига мос суюлтирилган газ маҳсулотини ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Тижорат департаменти ва Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаменти томонидан завод ва бошқармаларда ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газни 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корохоналари орқали ҳамда бошқа турдаги истеъмолчиларга биржа савдолари орқали кунлик ишлаб чиқариш ва юклаш жараёнлари махсус ташкил этилган штаб томонидан 24 соат давомида назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш