“Ўзбекнефтгаз”: Фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчалари савдоларга босқичма-босқич чиқарилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4388-сон қарорига асосан тасарруфдаги фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларини (ФЁТШ) аукцион савдолари орқали сотиш белгиланган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарувининг тегишли қарорига асосан акциядорлик жамияти таркибидаги нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг тасарруфидаги фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларини (ФЁТШ) тадбиркорлар ва ишбилармонларга сотиб олиш учун имконият тақдим этади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ФЁТШларни бозор қийматини аниқлаш учун баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларига тегишли экспертиза хулосалари олинганидан сўнг “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларига чиқарилади.
Қўшимча маълумотларни олиш учун тадбиркор ва ишбилармонлар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин.
• “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ (Қорақалпоғистон Республукаси): (90) 590-09-66;
• “Андижон нефть базаси” МЧЖ (Андижон вилояти): (97) 272-61-64;
• “Бухоро нефть базаси” МЧЖ (Бухоро вилояти): (90) 501-00-76;
• “Жиззах нефть базаси” МЧЖ (Жиззах вилояти): (99) 550-86-86;
• “Қарши нефьт базаси” МЧЖ (Қашқадарё вилояти): (90) 326-70-07
• “Навоий нефт базаси” МЧЖ (Навоий вилояти): (91) 250-45-25;
• “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ (Наманган вилояти): (91) 293-33-88;
• “Мароқанд нефть базаси” МЧЖ (Самарқанд вилояти): (93) 354-87-87;
• “Термиз нефть базаси” МЧЖ (Сурхондарё вилояти): (93) 790-51-50;
• “Гулистон нефт базаси” МЧЖ (Сирдарё вилояти): (99) 473-27-87;
• “Фарғона нефть базаси” МЧЖ (Фарғона вилояти): (93) 370-15-25;
• “Урганч нефть базаси” МЧЖ (Хоразм вилояти): (97) 510-30-01;
• “Ўзбекнефтгаз” АЖ (Тошкент шаҳри): (71) 207-27-72, (90) 993-23-43.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|