May 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Футбол бўйича “UNG Petro чемпионлик кубоги” мусобақаси ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, тизим корхоналарида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасидаги топшириқлари ижросини бажариш мақсадида “UNG Petro” кохонаси томонидан футбол бўйича чемпионлик кубоги мусобақаси ташкил қилинди.

“UNG Petro” корхонасининг Республикамиздаги барча шаҳобчаларида фаолият юритадиган ходимлар ўртасида Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” стадионида 3 кун давомида ўтказилган турнирда 30 та жамоа ғолиб учун синашишди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган учрашувларда 1-ўрин рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган “Оҳангарон” жамоасига насиб этди. Фарғонанинг “Қўқон” жамоаси эса 2-ўринни эгаллади.

Мусобақада 3-ўринга “Солнечный” жамоаси лойиқ кўрилди. Ғолиблар қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландир.

Шунингдек, турли номинацияларда ғолиблар аниқланди, жумладан Аброр Иноғомов “Энг яхши дарвозабон”, Ориф Ҳайтмуҳаммедов “Энг яхши ҳужумчи”, Мирзараҳимов Зайнобиддин “Энг яхши ҳимоячи” номига сазовор бўлди.

Мусобақага қадар тайёргарлик машғулотлари ўтказишга катта эътибор берган ҳамда ўз шогирдларини бир жамоаа қилиб бирлаштира олган Озод Алиходжаев “Энг яхши мурааббий” деб топилди.

“UNG Petro” корхонаси раҳбари Мирзоҳид Мусаев жамоалар ушбу мусобоқага жиддий тайёргарлик кўргани, сабаби ҳар бир учрашув кескин курашларга бой бўлганини таъкидлаб, нафақат футбол балки бошқа спорт турларида ҳам эркаклар ва аёллар ўртасида турнирлар ўтказиш йўлга қўйилганини мааълум қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|