February 9, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Мавжуд тижорат ўлчов тармоқларининг меъёрий ҳужжатлар талабларига мос ишлатилиши доимий назоратда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги “Табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, етказиб бериш ҳамда истеъмолчиларига реализация қилишда ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги завод ва бошқармалар томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газ сарфини ўлчашда ишлатилаётган тижорат ўлчов тармоқлари амалдаги “ГОСТ 8.586.1-5:2005”, “O`zDSt 8.028-2012” ва “O`zDSt 8.077:2018” меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ишлатилиши юзасидан мониторинг ўтказилди.

Бундан ташқари 2023 йил январь ойида Республикамиз ҳудудида юз берган аномал совуқ ҳаво оқибатида табиий газ сарфини ўлчаш тижорат тармоқларида музлаш, тўхташ, ўлчов асбобларининг ишдан чиқиб қолиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида доимий назорат амалга оширилди.

Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидан “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурлари бошқармасига бир қанча тижорат ўлчов тармоқлари орқали табиий газ етказиб берилади. Айни пайтда “Ўзбекнефтгз” АЖ мутахассислари томонидан мазкур тижорат ўлчов тармоқларидаги сарф ўлчаш асбобларининг ўлчаш чегарлари белгиланган меъёрларда ишлатилаётгани доимий назоратга олинган.

Шунингдек, табиий газ компонент такриби даврий равишда лаборатория таҳлиллари асосида сарф ўлчаш асбоблари хотираларига киритилиб борилмоқда. Тижорат ўлчов қаторлари доимий назоратда амалдаги “ГОСТ” ва меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ишлаши таъминламоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|