January 7, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 6 январь куни 2600 тонна АИ-80 автобензин сотилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 6 январь куни 3,6 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,0 минг тонна Бухоро ва 0,6 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Жорий куни 3575 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2600 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 975 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан қўйилган автобензин учун нарх 6385 минг сўмдан шаклланди.

Жорий ойнинг 7 январь куни биржа савдоларида жами 3575 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2600 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 975 тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 15212 тонна, жумладан 5 январь куни 2712 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 6 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 4482 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 243 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2011 тонна, Андижонда 250 тонна, Бухорода 301 тонна, Жиззахда 167 тонна, Қашқадарёда 163 тонна, Навоийда 231 тонна, Наманганда 246 тонна, Самарқандда 159 тонна, Сурхондарёда 223 тонна, Сирдарёда 161 тонна, Фарғонада 205 тонна ва Хоразм вилоятида 122 тонна.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 72,3 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 60,4 минг тонна ва Фарғона заводида 11,9 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|