July 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ сарфини ўлчаш учун ўрнатилган тижорат тармоқларидаги ўлчов воситалари давлат қиёслов кўригидан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамиятига қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларида босқичма-босқич табиий газ сарфини ўлчаш учун ўрнатилган тижорат тармоқларидаги ўлчов воситалари давлат қиёслов кўригидан ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги давлат қиёслов кўригидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Ўзтрансгаз” АЖ ўртасида ўрнатилган тижорат тармоқларининг ўлчаш воситалари ўтказилди.

Бошқармага тегишли бўлган “Бескала” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг чиқиш қисмига ўрнатилган 1-, 2-сонли ўлчов тармоқларининг 2 дона ҳамда “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 1-, 2- ва 3-сонли ўлчов тармоқларининг 3 дона торайтирувчи қурилмаларининг етказиб берувчи, қабул қилувчи ускуналари давлат қиёслов кўригидан ўтказиш учун ечиб олинди. Ўлчов воситалари “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат муассасаси Қорақалпоғистон филиали мутахассислари ҳамкорлигида махсус нутромерлар ёрдамида амалдаги “ГОСТ.8.568.1-5-2005”, “O'zDSt 8.077:2018”, “O'zDSt 8.028:2008”, “O'zDSt 8.031:2008” меъёрий хужжатлар талаблари доирасида навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилди.

Шу билан бир қаторда ўлчов тармоқларида ўрнатилган босим, босимлар фарқи, ҳарорат ва сарф ўлчаш асбобларининг ҳолатлари ҳам техник кўрикдан ўтказилди. Барча назорат ўлчов асбоблари ва воситалари белгиланган талаблар доирасида тармоққа ўрнатилган жиҳозлар рақамли тамғалар орқали тамғаланиб, иш туширишга шай ҳолатга келтириб қўйилди.

Бундан ташқари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида тармоқдаги ташқи муҳит таъсиридан ҳимояловчи қопламалар қайта кўздан кечирилди.

Барча назорат ишлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти метрология ва автоматлаштириш бўлими ҳамда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|