“Ўзбекнефтгаз”: Январь ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш режаси бажарилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жадал суратларда ишлар давом эттирилмоқда.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 2023 йил январь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқарувчи завод ва бошқармалар томонидан Республика аҳолиси ва имтимоий соҳа объекталари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали 56,0 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ва белгиланган режа 100,0 фоизга бажарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига таққосланганда 109,5 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳудудар кесимида юкланган суюлтирилган газ маҳсулотларининг миқдори қуйидагича:
• Қорақалпоғистон Республикасига – 1,6 минг тонна;
• Андижон вилоятига – 7,6 минг тонна;
• Бухоро вилоятига – 2,5 минг тонна;
• Жиззах вилоятига – 1,4 минг тонна;
• Қашқадарё вилоятига – 9,3 минг тонна;
• Навоий вилоятига – 1,4 минг тонна;
• Наманган вилоятига – 6,6 минг тонна;
• Самарқанд вилоятига – 7,9 минг тонна;
• Сурхондарё вилоятига – 6,5 минг тонна;
• Сирдарё вилоятига – 1,5 минг тонна;
• Тошкент вилоятига – 0,6 минг тонна;
• Фарғона вилоятига – 7,2 минг тонна;
• Хоразм вилоятига – 2,1 минг тонна.
Бугунги кунда Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 1,9 минг тонна суюлтирилган газ захиралари мавжуд.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш