Устозлар ҳамиша эъзозда
1 октябр — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча корхоналар, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида ҳам байрам сифатида кенг нишонланди.
Устозлик мақомига эришган ходимлар ҳамда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари учун байрам дастурхони ва концерт дастурлари ташкил этилди. Шу билан бирга, устоз ва мураббийларга кўп йиллик меҳнатлари учун эсдалик совғалари топширилди.
Қайд этиш жоизки, бугунги кунда барча корхоналарда ёш кадрларга касб сир-асрорларини ўргатиш мақсадида “Устоз-шогирд” анъанаси йўлга қўйилган. Ҳар бир ёш кадрга малакали ходимлар бириктирилган. Байрам арафасида уларнинг самарали ишлаб чиқариш амалиётига қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Учрашувларда нефт ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш ҳамкорлиги, ёш авлодни малака оширишга йўналтиришга қаратилган режалар ҳам муҳокама қилинди.
Бундай тадбирлар нафақат устозлар ва мураббийлар меҳнатини улуғлаш, балки барча ходимларнинг билим ва тажрибаси қадрланишини намоён этади.