“Ўзбекнефтгаз”: Ислом тараққиёт банки ва унинг “ICD” ва “Ansher Capital LLC” агентликлари вакиллари билан учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 20 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ислом тараққиёт банки ҳамда унинг молиявий институтлар гуруҳига тегишли агентликлари “ICD” ва “Ansher Capital LLC” вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан жамиятнинг умумий фаолияти, амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва инвестиция лойиҳалари хақида маълумот берилди.
“ICD” вакиллари савдо молиялаштириш, давлат хусусий-шерикчилик асосидаги молиялаштириш ва лойиҳа молиялаштиришга доир ўз хизматларини таклиф этди.
“ICD” ва “Ansher Capital LLC” вакиллари Ўзбекистон Республикасидаги узоқ йиллик “сукук” (шаръий облигациялар) қимматли қоғозларинини жойлаштиришга доир тажрибасига алоҳида тўхталди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан барқарор ривожланиш (ESG) йўналишида жамиятнинг стратегияси бўйича маълумотлар берилди ва амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Музокаралар якуни бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “Ислом тараққиёт банк” (ИТБ) банки билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан янада алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлашди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|