July 28, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Дастурчилар билан ҳамкорликда “GPS” мосламалари ва ёнилғи сатхини ўлчаш ускуналари такомиллаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда прогноз кўрсатгичларининг бажарилишида бевосита транспорт воситаларининг ўрни алоҳида. Транспорт воситаларини техник соз ҳолатда ишлашини таъминлаш ва ортиқча сарф харажатларнинг олдини олиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг кўрсатмаси блан 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги завод ва бошқармаларига қарашли бўлган автомототранспорт воситалари ва махсус техникалари “GPS” мосламалари билан тўлиқ жиҳозланди.

Янги техника ва технологиялар асри замон билан ҳамнафас бўлишни талаб этади. Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти, “BEEPRO” дастурчилар маркази ҳамда Литва давлатининг “TELTONIKA” компанияси мутахасислари замонавий “GPS” мосламалари ва ёнилғи сатхини ўлчаш ускуналарининг техник таснифлари тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.

Учрашувда дастурчилар билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ қарашли завод ва бошқармалар тасарруфидаги автотранспорт, махсус техника ва механизмларга ўрнатилган “GPS” мосламалари билан юзага келаётган муаммолар муҳокама этилди.

Юзага келаётган муаммолар бўйича “BEEPRO” дастурчилар маркази ҳамда Литва компанияси мутахассислари ўзларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини беришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|