December 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида ойига 10 млн кВт*соат электр энергияси иқтисод қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида “2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва энергия ресурслар сарфини камайтириш” мавзусига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан корхона ва бошқармаларда энергия ресурслар истеъмолини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошрилмоқда.

Ушбу нефть ва газ объектларда ушбу тадбирларни амалга оширилиши қатъий назоратга олиш мақсадида махсус “Ишчи гуруҳ”лар жойларда ўрганишлар олиб боришмоқда.

Ўрганишлар жараёнида “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан объектларда қиш мавсумида биринчи навбатда қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларига ҳамда технологик жараёнларга таъсир кўрсатмаган ҳолда энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва энергия ресурсларини тежаш бўйича амалга оширилган ва режалаштирилган ишлар таҳлил қилинмоқда.

Шу билан бирга, ҳар бир объект бўйича бу борада йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари юзасидан аниқ таклифлар ва тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, қиш мавсумида ойига 10 млн кВт*соат электр энергиясини иқтисод қилиш орқали Республикамизнинг барча иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини ёқилғи энергетика ресурслари билан узлуксиз ва барқарор таъминлашдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|