“Ўзбекнефтгаз”: 14 февраль куни биржа савдоларига 4 401 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди
Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Аи-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 14 февраль куни биржа савдоларига 4 401 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.
2023 йил 14 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,7 минг тонна, жами 4,8 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 73 603 тонна, жумладан 14 февраль куни 5 269 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 14 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6 496 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 382 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 338 тонна, Андижонда 478 тонна, Бухорода 507 тонна, Жиззахда 240 тонна, Қашқадарёда 344 тонна, Навоийда 309 тонна, Наманганда 400 тонна, Самарқандда 507 тонна, Сурхондарёда 272 тонна, Сирдарёда 87 тонна, Фарғонада 328 тонна ва Хоразм вилоятида 304 тонна.
2023 йил 15 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 36,2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 92,3 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 72,3 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 20,0 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш