January 18, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Мароқанд нефть базаси” МЧЖга тегишли бўлган 7 та кўчмас мулк объектлари сотилади

Бош саҳифа Русский

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, Самарқанд вилоятида жойлашган “Мароқанд нефт базаси” МЧЖга тегишли бўлган 7 та кўчмас мулк объектлари сотилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда ушбу кўчмас мулк объектларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари якунига етгандан сўнг, кўчмас мулк объектлари “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилади.

Барча талабгорлар оммавий савдоларда фаол иштирок этишга таклиф этилади.

Сотувга қўйилиши режалаштирилган кўчмас мулк объектларининг рўйхати:

• “Чимбойобод” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Қораянтоқ МФЙ; • “Ш.Рашидов” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Қорасув МФЙ; • “А.Темур” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, А Темур МФЙ; • “Окдарё” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Бобур МФЙ; • “Р.Хамраев” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Қирқдархон МФЙ; • “Улугбек” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, Наймантепа МФЙ; • “Иштихон” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Иштихон шах. А.Навоий кўч.65.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|