January 21, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 20 январь куни биржа савдолари орқали 8600 тонна АИ-80 автобензин сотилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 20 январь куни 4,6 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,3 минг тонна Бухоро ва 1,3 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Жорий куни 10130 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 8600 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1530 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ) томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 60672 тонна, жумладан 20 январь куни 3000 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 20 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6490 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 395 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2196 тонна, Андижонда 441 тонна, Бухорода 581 тонна, Жиззахда 251 тонна, Қашқадарёда 312 тонна, Навоийда 377 тонна, Наманганда 400 тонна, Самарқандда 432 тонна, Сурхондарёда 381 тонна, Сирдарёда 219 тонна, Фарғонада 256 тонна ва Хоразм вилоятида 249 тонна.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 81,9 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 66,5 минг тонна ва Фарғона заводида 15,4 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|