December 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Донорлик билан ҳаёт улашайлик!” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди

Бош саҳифа Русский

БМТ томонидан 3 декабрь – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни» деб белгиланган.

Шу муносабат билан “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан вазирлик, ташкилот ва идораларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ва ходимлар ўртасида кўнгиллилик ва ихтиёрийлик асосида “Онкогематологик касалликларни биргаликда енгамиз!” шиори остида “Донорлик билан ҳаёт улашайлик!” акцияси ташкил этилди.

Ушбу акцияни ташкил этишдан мақсад тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, бемор ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Персонални бошқариш департаменти ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан ҳам “Донорлик билан ҳаёт улашайлик!” шиори остида акция ўтказилди.

Ушбу тадбир акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган ходимларни қонга муҳтож бўлган беморларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли иш учун бирлаштирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Донорлик билан ҳаёт улашайлик!” шиори остида ўтказилган донорлик акциясида 40 дан ортиқ марказий аппарат ходимлари ихтиёрий равишда қатнашиб қон топширдилар.

Турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган беморларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишларни келгусида ҳам давом этирилиши мақсад қилиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|YouTube|