“Ўзбекнефтгаз": Фарғонада бўлиб ўтган саноат ярмаркасида маҳсулот ва хизматларни маҳаллийлаштириш юзасидан келишувларга эришилди
Жорий йилнинг 9-10 июнь кунлари Фарғона шаҳрида тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳалари бўйича тармоқлараро саноат ярмаркаcи бўлиб ўтди.
Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналар мазкур ярмаркада алоҳида корпоратив стенд орқали иштирок этишди. Унда корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда уларнинг эҳтиёжлари учун зарур бўлган импорт маҳсулотлари намуналари кенг ассортиментда намойиш этилди.
Тадбир давомида водий вилоятлари ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари билан тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш асосида маҳаллийлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ярмаркада "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг кўргазма фаолияти ҳамда кооперация бўйича ижобий тажрибаси эътироф этилди. Хусусан, виртуал кўргазмалар яратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулот чиқарувчи корхоналар билан ўзаро доимий ҳамкорлик ўрнатилганлиги, улар билан “йўл харита”ларини тасдиқлаш орқали импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан очиқлик сиёсати бўйича тажрибасига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Айтиш жоизки, бир қатор Фарғона вилояти тадбиркорлик субъектлари бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, “Навкар Перлит” МЧЖ билан кимёвий реагентлар, “Штурвал” МЧЖ билан активлаштирилган кўмир, цеолит, “Оил фильтр технолоджис” МЧЖ билан кенг ассортиментдаги фильтр маҳсулотлари, “Сайқал” МЧЖ билан бурғилаш қутилари етказиб берилмоқда.
Биргина, “Навкар Перлит” МЧЖ ва “Uzbekistan GTL” МЧЖ ижобий ҳамкорлиги натижасида ҳозирги кунда перлит маҳсулотини озиқ-овқат корхоналари учун ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлган маҳаллий корхонадан йилига 360 тонна ҳажмдаги импорт маҳсулоти хариди йўлга қўйилди.
Жорий йилнинг 10 март куни “Навкар Перлит” МЧЖ томонидан
“Uzbekistan GTL” МЧЖ заводига саноат-тажриба синовларини амалга ошириш учун 200 кг перлит маҳсулоти етказиб берилди. Жорий йилнинг апрель ойида заводнинг 30-цех фильтр қурилмасида тажриба синовлари ўтказилиб, ижобий натижалар олинди.
Ҳозирги кунда маҳсулот сифатини янада юқори даражага олиб чиқиш юзасидан мутахассис ходимлар ўзаро ҳамкорликда ишлар олиб боришмоқда, маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражасини яна кўпайтириш бўйича иш олиб борилмоқда.
Саноат ярмаркаси якунлари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан саноат эҳтиёжлари учун 3 739 млн сўмлик 32 та шартнома ҳамда сотиш бўйича 47,2 млн сўмлик 1 та шартнома кооперация портали орқали имзоланди. Мазкур шартномалар доирасида нефть ва газ саноати корхоналарига хизматлар кўрсатиш, фильтрлар, саноат мойлари, беркитиш-бошқариш қурилмалари, кимё маҳсулотлари ва бошқаларни маҳаллий корхоналар томонидан етказиб берилиши кўзда тутилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|