December 22, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Рақамли трансформация маркази билан саноат кооперацияси йўналишида рақамли ривожланиш бўйича меморандум имзоланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октабрдаги “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, олиб борилган чора-тадбирлар натижасида “ung-cooperation.uz” рақамли кўргазма портали ишга туширилиб, ушбу порталга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан саноат кооперацияси бўйича маҳсулотлар, бошқарма ва корхоналар кесимида барча зарурий маълумотлар базаси жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Рақамли трансформация маркази билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “ung-cooperation.uz” виртуал кўргазмаси имкониятларини янада кенгайтириш, унга тизим корхоналари томонидан республика электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар маълумотларини интеграция қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Рақамли трансформация маркази ўртасида саноат кооперацияси йўналишида рақамли ривожланиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Меморандумга асосан Рақамли трансформация маркази ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро электрон маълумот алмашинуви бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “1С:Шартнома” электрон тизимини Рақамли трансформация марказининг электрон платформаси билан интеграция қилиш ишлари ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Мазкур тадбирлар орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖда харидлар жараёни шафофлигини янада такомиллаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан саноат кооперацияси ҳамкорлиги жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, шартномалар ҳолати тўғрисидаги маълумотларни оператив тарзда олиш, таҳлил қилиш, кечикишларни бартараф этиш мақсад қилинган.

Ҳозирги кунда технологик йўриқнома асосида ахборот тизимлари ўртасида ўзаро алмашинувни ташкил этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|