February 20, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Зилзила содир бўлганда АЁҚШда тўғри ҳаракатланиш ва оқибатларини бартараф этиш тайёргарлиги кўриб чиқилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖга қарашли 19-сонли АЁҚШ ходимларининг зилзилага тайёргарлиги, табиий офат содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳолатлари кўриб чиқиш мақсадида фуқаро муҳофазаси бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ушбу тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ Объектларни ҳимоя қилиш ва сафарбарлик бўлими ташаббуси билан ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти, Тошкент тумани ФВБ ҳамда Тошкент тумани тез тиббий ёрдам хизмати мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, барча даражадаги ишчи-ходимларни табиий, техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ҳамкорликдаги ташкилотлар билан қутқарув ишларини амалга оширишга тайёрлигини назоратдан ўтказишдан иборат.

Ўқув машқи доирасида шартли равишда АЁҚШда зилзила содир этилди. Табиий офат туфайли нефть маҳсулотлари сақланадиган сиғимлар ва ускуналарда юзага келган ёнғин тезкорлик билан ходимлар томонидан бартараф этилди.

Машғулот сўнггида фуқаро муҳофазаси тузилмалари таркибининг функционал вазифалари билиш даражаси, улар томонидан қабул қилинган қарорлар, вазиятдан келиб чиққан ҳолда қилган ҳаракатларига, шунингдек, тузилмалар шахсий таркибининг берилган шартли хабарлар бўйича амалга оширган амалий ҳаракатларига баҳо берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|