“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ёнғин хавфсизлиги ҳолати юзасидан текширув ўтказилди
Жорий йилнинг июьл ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ёнғин хавфсизлиги ҳолати юзасидан текширув ўтказилди.
Ушбу назорат тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бухоро вилоят бошқармасининг буйруғига мувофиқ, Давлат ёнғин назорати органлири томонидан ташкил этилди.
Унда бошқармадаги технологик жараёнларда техника, саноат ва ёнғин хавфсизлиги талаблари асосида ишларни ташкил этиш, бирламчи ва зарурий ҳужжатларнинг юритилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги таркибининг малакаси ва кўникмасини мустаҳкамлаш, ёнғинни бартараф қилишга жалб этиладиган куч ва воситаларни бошқариш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, ёнғин назорати ва ёнғинни ўчиришга замонавий фан-техника ютуқлари, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.
Бошқармага қарашли қурилмаларда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши, автоматик ёнғиндан дарак бериш тизимлари, ёнғинни ўчириш қурилмалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари (гидрантлар, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари), ёнғин ўчириш техникаларининг созлиги яна бир бор текширувдан ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|