December 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

БМТ томонидан 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни деб эълон қилинган.

Бундан мақсад – дунёда аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашдан иборат.

Маълумотларга кўра, дунёдаги хотин-қизларнинг учдан бир қисми ўз умри давомида лоақал бир марта зўравонликка дуч келади. Одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини ҳам хотин-қизлар ташкил этади.

Ушбу сана муносабати билан ҳукумат топшириғига кўра, Ўзбекистонда ҳам 25 ноябрдан 10 декабригача “Зўравонликка қарши 16 кун” туркум тадбирлар ўтказилди.

Ушбу тадбирлар доираси “Ўзбекнефтгаз” АЖ аёллари ҳам зўравонликка барҳам беришга бағишлаб видеоролик тайёрлашди.

Шунингдек, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори Мухитдинова Фируза Абдурашидовна билан ташкил этилган учрашувда Конституцияда аёллар ҳуқуқи ҳамда "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини шарҳлаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|YouTube|