“Ўзбекнефтгаз”: Нордон газдан олтингугурт ажратиб олишга мўлжалланган цехда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу тадбирлар доирасида Муборак газни қайта ишлаш заводидаги Нордон газдан олтингугурт ажратиб олишга мўлжалланган 5-сонли цехнинг 1-тармоғи ишлаб чиқаришга таъсир эттирмаган ҳолда жорий таъмирлашга тўхтатилди.
Амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида олиб борилиши ва хавфсиз ишга туширилиши борасида, Муборак ҳарбийлашган газдан қутқарув отряди ҳамда ихтисослашган таъмирлаш ва ўрнатиш ташкилотлари билан биргаликда бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Қурилмадаги белгиланган меъёр бўйича қуйидаги ускуналар тўлиқ парлантирилди:
• Реактор генератор ускунаси;
• Конденсатор генератор ускунаси;
• Конвертор ускунаси.
Аппаратларда рухсат этилган ҳароратгача совутилиб, буғлантирилиб, таъмирланмоқда. Айни пайтда аппаратларда олтингугурт қолдиқларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Зарурий бутловчи қисмлар эксперементал таъмирлаш механика цехида тайёрланмоқда.
Конденсатор Генератор аппарати қувурлар жамламаси олтингугурт қолдиқларидан пармалаш орқали тозаланмоқда. Шунингдек, зулфинлар таъмирланиб, яроқсиз технологик қувурлар янгиланиб изоляция қопламалари билан ўраб чиқилмоқда.
Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Техник назорат гуруҳи ҳамда Цех мухандис техник ходимлари билан биргаликда тузилган чора-тадбирларга асосан таъмирлаш ишлари сифатли давом эттирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|