October 22
«Uzbekistan GTL» заводи фаолияти билан танишилди
“Узбекистан ГТЛ” заводида “Ёкогаwа Элеcтриc Казакҳстан” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ташриф давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, технологик хавфсизликни янада мустаҳкамлаш ҳамда илғор рақамли ечимларни жорий этиш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.
Компания вакиллари “GTL” заводида амалга оширилаётган ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий бошқарув тизимлари ва технологик инновациялар билан танишдилар.
Мазкур учрашув ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
October 22, 07:13
0 views
0 reposts