“Ўзбекнефтгаз”: Кадрларнинг тажрибаси хорижий компаниялар билан ҳамкорликда оширилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига янгилик олиб кириш, ишни самарали ташкил қилишнинг илғор услубларидан фойдаланишни жадаллаштириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Россия Федерациясининг “ЛУКОЙЛ” компанияси билан 2021-2022 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ, мазкур “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш ҳамда нефть-газ саноати корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг малакаси ва билимларини ошириш мақсадида “ЛУКОЙЛ” компанияси томонидан стажировка ташкил этилиб борилади.
"ЛУКОЙЛ” компаниясидаги навбатдаги ўқув курслари “Қатламларда нефтгаз бера олишни кўпайтиришнинг замонавий усуллари” дастури бўйича ташкил этилган бўлиб, унда соҳанинг 10 нафар ходимлари иштирок этишди.
Июнь ойида “Геология ишларнинг замонавий усуллари”, “Газни қайта ишлашнинг замонавий усуллари” ва “Нефть ва нефть кимёси бўйича қайта ишлашнинг замонавий усуллари” дастурлари бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 30 нафар ходимлари ушбу Россия компаниясининг ишлаб чиқариш объектларига стажировка ўташ учун юборилиши режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|