October 6
Мурожаатлар сони 12 фоизга камайди
2025 йилнинг январ-сентябр ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 505 та мурожаатнинг барчаси Бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Рақамлар мурожаатларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга камайганини кўрсатди.
Уларнинг 325 таси қаноатлантирилган, 155 таси бўйича тушунтириш берилган, 12 таси рад этилган, 13 таси иш жараёнида.
Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 186 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 177 тасининг ижроси таъминланди, 9 таси кўриб чиқилмоқда.
“Ишонч телефони” орқали 1 127 та мурожаатга ҳамда веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали 1 452 та мурожаатга тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.
October 6, 04:30
0 views
0 reposts