July 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Синтетик дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилгани муносабати билан йирик истеъмолчилар вакиллари “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюришди

Бош саҳифа Русский

Янги ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган ситетик дизель ёнилғисига “Нефть база” МЧЖлар, “QIZILQUMSEMENT” АЖ, кластерлар ва бошқа йирик истеъмолчилар томонидан қизиқишлар билдирилаётганлигини инобатга олган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, бир қатор йирик корхоналарларнинг раҳбарлари иштирокида “Uzbekistan GTL” заводига ташриф амалга оширилди.

Ташриф давомида, республиканинг йирик истеъмолчилари ҳамда кластер раҳбарларига “Uzbekistan GTL” фаолияти, заводнинг инфра тузилмаси ҳамда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган дизель ёнилғиси тўғрисида тегишли маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, заводда синтетик ёнилғиларини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларни сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнлари атрофлича таништирилди.

Келгусида республика истеъмолчиларининг дизель ёнилғисига бўлган эҳтиёжининг 50% гача бўлган улуши “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариладиган юқори сифатли синтетик дизель ёнилғиси билан қопланиши таъкидлаб ўтилди.

Иштирокчиларга завод мутахассислари томонидан синтетик ёқилғиларини ишлаб чиқариш тарихи ва анъанавий ёқилғилардан сифат кўрсаткичлари билан устунлиги ҳамда синтетик дизель ёнилғиси юқори экологик кўрсатгичларга эга эканлиги тўғрисида тушунчалар берилди. Иштирокчилар томонидан ушбу ёқилғи атрофида юзага келган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилиб, очиқ суҳбат ўтказилди.

Маълумот ўрнида шуни такидлаш керакки, жорий йилнинг 1 июлида “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилган синтетик дизель ёнилғисига “SGS” компанияси (Швейцария) томонидан Европанинг EN15940 синтетик параффинли дизель ёқилғиси ҳалқаро стандартига ва O’zDSt EN15940:2022 Евро-6 синтетик дизель ёқилғиси давлат стандартига мувофиқлигини тасдиқловчи ижобий ҳулосалар олинган.

Ташриф давомида “Нефть база” МЧЖ ва республиканинг йирик истеъмолчилари ҳамда қишлоқ хўжалиги кластер раҳбарлари завод тарихи, инфратузилмаси, ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар, уларнинг ишлаб чиқарилиши миқдорлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида зарур тушунчаларга эга бўлдилар.

Маҳсулотни республика истеъмолчиларига бир маромда етказиб берилишида ҳар бир ишлаб чиқариш объектлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.

Хусусан, жорий йилнинг июль ойи учун биржа савдоларига қўйиладиган дизель ёнилғиси хажмларини ҳарид қилиш юзасидан ташриф буюрган истеъмолчилар ва нефт базалар томонидан қизиқиш уйғотди.

Жорий ойда “Uzbekistan GTL” томонидан жами 13,2 минг тонна маҳсулот биржа савдоларига жойлаштирилиши ва маҳсулотнинг ҳозирги кундаги бошланғич нархи нисбатан арзонлиги истеъмолчилар томонидан таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|