January 20, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 19 январь куни биржа савдолари орқали 4709 тонна АИ-80 автобензин сотилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 19 январь куни 4,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 0,9 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

19 январь куни 4709 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида (Бухоро НҚИЗ) 3648 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1142 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди.

Шунингдек, 20 январь куни биржа савдоларига жами 5000 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро НҚИЗ 4000 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1000 тонна) биржа савдоларига қўйилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 57689 тонна, жумладан 19 январь куни 2800 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

Жорий йилнинг 19 январь куни Жамият тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5306 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 328 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1940 тонна, Андижонда 201 тонна, Бухорода 235 тонна, Жиззахда 225 тонна, Қашқадарёда 330 тонна, Навоийда 366 тонна, Наманганда 330 тонна, Самарқандда 278 тонна, Сурхондарёда 240 тонна, Сирдарёда 275 тонна, Фарғонада 241 тонна ва Хоразм вилоятида 317 тонна.

2023 йил 20 январь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 23,3 минг тонна қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 80,9 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 63,2 минг тонна ва Фарғона заводида 17,7 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|