“Ўзбекнефтгаз”: Қурбон ҳайити муносабати билан муҳтож оилаларга эҳсонлар тарқатилди
Диний байрамларимиздан бири бўлган муқаддас Қурбон ҳайитида халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатлар яққол намоён бўлади. Қадриятларимизни улуғлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан тизимдаги корхона ва ташкилотлар ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташкилотлари томонидан ҳайрия тадбирлари уюштирилди.
Тадбирлар доирасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка ёлғиз яшайдиган ва ногиронлиги бўлган 600 нафардан зиёд фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга гушт, ёғ, гуруч, ун, шакар, макарон, гречка, картошка, пиёз, қуруқ чой, озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон сифатида тарқатилди.
Айни пайтда ҳам беғараз тадбирлар давом эттирилмоқда. Куни кеча "Жиззах нефть база" МЧЖ ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида жамият ва унинг тасарруфидаги филиалларда қурбонлик учун жонлиқлар сўйилиб, ишчи-ходимлар ҳамда "Темир дафтар" кирувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бор оилаларга тортиқ этилди.
Бундан ташқари 20 нафар кам таъминланган ва кўп фазандли ходимлар учун 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|