“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда 440,2 минг тонна олтингугурт маҳсулоти реализация қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилаётган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни нафақат республика ички бозорида сотиш, балки ташқи бозорга экспорт қилиш ҳажмлари ҳам оширилмоқда.
Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳудудида иккиламчи маҳсулот сифатида йиғилиб турган олтингугуртнинг атроф муҳитга салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида уни реализация қилиш ва қолдиқларини кескин камайтириш юзасидан қатор чоралар кўрилмоқда.
Жамият Бошқарув раисининг ушбу ҳолатга бўлган жиддий эътибори туфайли, олтингугурт маҳсулотини нафақат ички бозорга, балки хорижга экспорт қилиш орқали жамиятга валюта тушумини оширишга эришилди.
2022 йил давомида биргина Муборак газни қайта ишлаш заводи ва қўшма корхоналар ҳисобидан жами 436,1 минг тонна олтингугурт маҳсулоти реализация қилинди.
Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йилда жами 38,5 минг тонна олтингугурт маҳсулоти экспорт қилиниб, қўшимча валюта тушумлари тушишига эришилди.
Йирик саноат корхоналари – "Навоийуран " АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Maxam-Chichiq” АЖга 157,6 минг тонна ва хусусий тадбиркорларга 144,8 минг тонна, жами 394,3 млрд сўмлик олтингугурт маҳсулоти реализацияси амалга оширилди.
Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан, шу жумладан, ҳамкор ташкилотларнинг маҳсулотларини сақлаш, юклаш ва транспорт хизматларини кўрсатиш шартномалари орқали қўшма корхоналарнинг 95,1 минг тонна олтингугурт маҳсулоти реализация қилинди.
2023 йилнинг январь ойида жами 22,0 минг тонна олтингугурт маҳсулоти реализация қилиш режалаштирилган. Маҳсулотни истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш бўйича барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш