September 18
Ёшлар ташаббуси билан йўлбўйи ортиқча чиқиндилардан тозаланди
2025 йил “Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йили дастури доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Чинобод нефт базаси” МЧЖнинг бир гуруҳ фаол ёшлари ташаббуси билан экологик акция ўтказилди.
Асосий транспорт қатнов йўлидан нефт базагача бўлган 2 километр масофадаги йўлбўйи ортиқча чиқиндилардан тозаланди.
Бундай тадбирлар нафақат атроф-муҳитни тозалаш, балки аҳоли ўртасида экологик маданиятни оширишга ҳам хизмат қилади.
Жамиятда “Соғлом муҳит” тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида бундан кейин ҳам мунтазам равишда экологик акциялар ташкил этиб бориш режалаштирилган.
September 18, 06:46
0 views
0 reposts