Ўзбекнефтгаз” : Жорий йилнинг ўтган 7 ойида 335,3 минг тонна олтингугурт маҳсулоти реализация қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилаётган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни нафақат республика ичида сотиш, балки ташқи бозорга экспорт қилиш ҳажми ҳам оширилиб борилмоқда.
Муборак газни қайта ишлаш заводида олтингугурт маҳсулоти иккиламчи маҳсулот сифатида завод ҳудудида йиғилиб, атроф муҳитни ифлослантиришининг салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида олтингугурт маҳсулотини реализация қилиш ва қолдиқларни кескин камайтириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жамият Бошқарув раисининг ушбу ҳолатга бўлган жиддий эътибори ва Тижорат департаментининг сайъи ҳаракатлари ўлароқ, олтингугурт маҳсулотини нафақат ички бозорга, балки хорижга экспорт қилиш орқали жамиятга валюта тушумини таъминлашга эришилди.
Жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида биргина Муборак газни қайта ишлаш заводи ва қўшма корхоналар ҳисобидан жами 335,3 минг тонна олтингугурт маҳсулотини реализация қилинди.
Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йил январь-июль ойларида жами 38,5 минг тонна олтингугурт маҳсулотини экспорт қилиниши ҳисобига жамиятнинг валюта ҳисоб рақамига 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида валюта киритилди. Ушбу маблағ жамият раҳбарияти томонидан белгиланган режа кўрсаткичларини бажарилишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Йирик саноат корхоналарига ("Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Maxam-Chichiq” АЖ) 118,9 минг тонна ва бошқа тадбиркорларга (фирмаларга) 113,5 минг тонна олтингугурт маҳсулотини реализация қилиш ҳисобига 345,9 млрд сўм миллий валюта тушумига эришилди. Қўшма корхоналар томонидан 64,4 минг тонна олтингугурт маҳсулотини реализация қилинди.
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига олтингугурт маҳсулоти қолдиғи 90,8 минг тоннани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 142,9 минг тоннага камайтирилди. Шунингдек, йил охирига қадар жами 450,0 минг тонна олтингугурт маҳсулоти реализация қилиш ёки август ойи ҳисобига 40,0 минг тонна истеъмолчиларга етказиб бериш кутилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|