May 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Чинобод нефть базаси” да фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги текширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Чинобод нефт базаси” МЧЖда фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг тайёргарлигини текшириш ва кўникмаларини ошириш мақсадида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Мазкур ўқув машқини ўтказишдан мақсад объект фуқаро муҳофазаси раҳбарлар таркиби ҳамда тузилмалари командирлари ва шахсий таркибинининг фавқулодда вазиятлар рўй берганда ҳаракат қилиш ва бартараф этиш давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Машғулотларда дастлаб корхона фуқаро муҳофазаси таркиби “Йиғин” сигналига асосан йиғилиши ва тузилмалар билан саф кўриги ўтказилди.

Шундан сўнг шартли равишда нефть маҳсулотларини қуйиш эстакадасида ёнғин содир этилди, унинг натижасида технологик қувурдаги ёрилиш ҳамда атрофга кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юз берди.

Ўқув машғулоти жараёнида иштирокчиларнинг объектда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини амалга оширишдаги амалий кўникмалари ва ёнғин, портлаш ва табиий офатлар билан боғлиқ бўлган ҳодисалар содир бўлганда фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга оширишда мустақил ва ишончли бошқаруви синовдан ўтказилди.

Мутахассислар томонидан қутқарув тузилмаларининг билими, шартли хабарлар бўйича амалга оширилган амалий ҳаракатларига баҳо берилди. Йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Комиссия аъзоларининг хулосасига кўра, “Чинобод нефт базаси” МЧЖ фуқаро муҳофазаси тузилмалари қутқарувчилари юз бериши мумкин бўлган Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишга “Тайёр” деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|