June 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилнинг биринчи яримида экспорт ҳажмини 283,8 млн долларга етказиш режалаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги завод ва бошқармалар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни биринчи навбатда республика ички бозорига етказиб бериш билан бир қаторда хорижий давлатларга ҳам экспорт қилиш салоҳиятини янада кенгайтириш борасида долзарб вазифлар белгилаб олинган.

Ушбу вазифаларни ўз вақтида амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг январь-май ойларида "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун белгиланган мақсадли экспорт кўрсаткичлари прогнози 157,2 млн долларни ташкил этиб, режа кўрсаткичи 162,4 фоизга бажарилди.

2021 йилнинг январь-май ойларида экспорт кўрсаткичларининг ҳажми 185,5 млн долларни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатгич жорий йилнинг мос даври билан таққосланганда 69,8 млн долларга ошган ёки ўсиш сурати 137,6 фоизга кўтарилган.

Экспорт ҳажми қуйидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобига амалга оширилмоқда:

• “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқармалари томонидан – 19,5 млн доллар;

• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида томонидан – 8,6 млн доллар;

• "Uz-kor gaz chemical" ҚК – 105,2 млн. доллар;

• 24,0 млн долларлик бошқа хизматлар бўйича экспорт ҳажмлари амалга оширилди.

Минтақадаги сиёсий вазиятда ҳам экспорт салоҳиятини туширмаслик учун барча имкониятлар ишга солиниб, Туркия, Европа ва Осиё давлатларидан иккиламчи импортёрларга маҳсулотларни экспорт қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Экспорт қилинадиган давлатлар географиясини кенгайтириш ҳисобига 2022 йилнинг биринчи яримида экспорт кўрсаткичлари ҳажмини 283,8 млн долларга етказиш ёки прогноз кўрсаткичларни 146,0 фоизга бажарилишини таъминланиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|