“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раисига фанларни ривожлантириш ва инновация масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Сайдаҳмедов Элёрбек Эгамбердиевич "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раисининг фан ва инновацион ривожланиш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Элёрбек Сайдаҳмедов И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетини (Москва шаҳри) тамомлаган. Шу билан бирга, “Ҳуқуқшунослик” мутахассислиги бўйича иккинчи олий маълумотга эга. Техника фанлари доктори (DSc) ва профессор илмий унвонига эга.
У 2013 йилдан 2020 йилгача “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси ва муқобил ёқилғилар бошқармаси бошлиғи, 2020 йилдан ҳозирги кунга қадар “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Таъкидлаш лозимки, Элёрбек Сайдаҳмедовнинг иштирокида нефть-газ саноатининг инновацион ва илмий-техник фаолиятининг асосий устувор йўналишлари ишлаб чиқилмоқда. Улар ишлаб чиқариш объектларида янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, самарадорликни ошириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда янги замонавий инновацион усул ва ёндашувларни излаш ва кенг қўллашга қаратилган. Бунга эса, ўз навбатида,
Ўзбекистон Республикаси нефть-газ саноати, шу жумладан, илғор халқаро тажриба ва ушбу йўналишдаги фан ва техника ютуқларидан ҳамда мутахассисларнинг интелектуал салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш орқали эришилмоқда.
Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан нефть-газ саноати олдига қўйилган вазифа ва кўрсатмаларни сўзсиз бажариш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, нефть ва газ саноатини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциялаш, нефть ва газ саноатидаги кластер, углеводород қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш, мавжуд корхоналарнинг самарадорлигини ошириш ҳамда Республикада олдиндан талаб қилинган ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни чиқариш билан янги ишлаб чиқариш объектларини яратиш, бу мақсадда эса замонавий илмий ютуқларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш асосий вазифа этиб белгиланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|