October 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 50 нафар ишчи-ходимлар учун Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига бепул саёҳат ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда ишчи-ходимлар учун Республикамизнинг қадимий шаҳри Самарқанд ва гўзал Тошкентга саёҳат ташкил этилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилди.

Бошқарманинг бўлим, мажмуа, кон ва цехларида меҳнат қилиб келаётган 50 нафар ишчи-ходимлардан таркиб топган саёҳатчилар гуруҳи 3 кун давомида шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.

Саёҳатнинг биринчи куни ходимлар Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Ахрор Валий”, “Гўри Амир” тарихий ёдгорликлари, Самарқанд туризм маркази, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабри қуним топган “Хўжай Хизр” қабристонида бўлишди.

Бу ердаги тарихий обидалар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишдилар ҳамда ўтганлар номига қуръон тиловат қилишди.

Саёҳатнинг иккинчи ва учунчи кунлари мамлакатимиз пойтахти Tошкент шаҳридаги “Toshkent city”ни томоша қилишиб, “Ҳазрати Имом” ва “Минор” масжидларини, “Шаҳидлар хиёбони” ҳамда “Занги ота” масканини зиёрат қилишди.

Уч кунлик саёҳат давомида, ишчилар юртимизнинг диққатга сазовор масканлари билан танишиш баробарида бир қанча қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|