January 17, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 16 январь куни биржа савдолари орқали 4000 тонна АИ-80 автобензин сотилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 16 январь куни 4,9 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,4 минг тонна Бухоро ва 1,5 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

16 январь куни 5000 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида (Бухоро НҚИЗ) 4000 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1000 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 48813 тонна, жумладан 16 январь куни 2761 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 16 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6376 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 478 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 3039 тонна, Андижонда 355 тонна, Бухорода 234 тонна, Жиззахда 207 тонна, Қашқадарёда 311 тонна, Навоийда 301 тонна, Наманганда 233 тонна, Самарқандда 327 тонна, Сурхондарёда 220 тонна, Сирдарёда 138 тонна, Фарғонада 174 тонна ва Хоразм вилоятида 359 тонна.

2023 йил 17 январь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 30,7 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 0,3 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 73,4 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 59,0 минг тонна ва Фарғона заводида 14,4 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|