November 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Тахиатош нефть базаси”да ёнғинга қарши курашишга бағишланган ўқув тактик машғулоти бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.

“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида "Тахиатош нефть базаси”да ёнғинга қарши курашишга бағишланган ўқув тактик машғулоти бўлиб ўтди.

Машғулот давомида нефть базанинг ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиш ҳолати, автоматик ёнғиндан дарак бериш тизимлари, ёнғинни ўчириш қурилмалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари (гидрантлар, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари), ёнғин ўчириш техникаларининг созлиги яна бир бор текширувдан ўтказилди.

Шунингдек, амалий тактик ўқув машғулоти орқали нефть базада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда объект бўлинмаларининг ҳаракатга шайлик ҳолати мустаҳкамланди.

Хавфлилик даражаси юқори саналган ҳудудда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда назорат органлари томонидан объект бўлинмаларининг ҳаракатга тайёрлик даражаси ўрганиб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|