July 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводидаги ишлар ҳолати ўрганилди.

“Uzbekistan GTL” заводида Ўзбекистон тарихида биринчи синтетик нефт ишлаб чиқарилиши бошланган эди. Орадан кўп вавт ўтмасдан, 2022 йилнинг 29 июнь куни 7.30 да “Uzbekistan GTL” заводида Ўзбекистон нефт ва газ-кимёси саноатининг тарихда биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилгани ва илк маҳсулот олинганлигини эълон қилинган эди.

Бугунги кунга қадар, яъни икки ҳафта ичида Uzbekistan GTL заводида жами 15 мингга яқин синтетик дизель ёқилғиси ва 4 минг тоннадан зиёд нафта маҳсулоти ишлаб чиқарилди.

Заводнинг барча технологик қурилмалари ишчи ҳолатда бўлиб босқичма-босқич ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилиб бормоқда. Бошқарув раиси жорий йилнинг 4 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали илк бор GTL дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида яъни жами 9,5 минг тоннага яқин синтетик дизел сотилганини маълум қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан “Uzbekistan GTL” заводида синтетик дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ташриф давомида, заводнинг Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан миллий аккредитациядан ўтган марказий лабораториясида якуний тайёр маҳсулотларни белгиланган стандартларга жавоб беришини ва мувофиқлигини тасдиқлаш юзасидан олиб бориладиган лаборатория синовлари, истеъмолчиларга етказиб бериш ва юклаш жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Ўз навбатида, “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш мобайнида GTL синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини узлуксизлигини таъминлаш ва истеъмолчиларга ўз вақтида ҳамда сифатли ёқилғи маҳсулотларни етказиб берилишига доир зарурий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Uzbekistan GTL” “премиум-класс” тоифасидаги синтетик дизел ёқилғисини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг савдо платформалари орқали сотилиши бўйича доимий мониторинг ўтказиш, истеъмолчилар талабига қараб ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бўйича топшириқлар берилди.

GTL дизелини “Навоий КМК” АЖ, “Навоийуран” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ,“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси, “Uzkabel” АЖ ҚК, “Янги Ангрен ИЭС” АЖ, “Шўртан ГКМ” МЧЖ сотиб олган бўлиб, маҳсулотни истеъмолчиларига ўз вақтида ва оператив тарзда етказиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган.

Барча темир йўл билан боғлиқ ташкилий ва логистика масалалари, шу жумладан заводнинг темир йўл инфратузилмасининг эксплуатацияси аутсорсинг шартномаси асосида амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган GTL маҳсулотлари биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизел ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилишини таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда, GTL дизели “Rise Oil Terminal”, “Magic Black Oil”“Energie-Group”, “Max Oil” МЧЖлари ҳамда ҳудудий нефт базалар, жумладан “Қарши нефт базаси”, “Урганч нефт базаси”, “Кучлик нефт базаси”, “Навоий нефт базаси”, “Чинобод нефт базаси”, “Термиз нефт базаси”,“Тўрақўрғон нефт базаси”, “Гулистон нефт базаси” МЧЖ томонидан биржа савдолари орқали доимий равишда сотиб олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тн авиакеросин, 724 минг тн дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади, йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|