April 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Алан” конида табиий газ ва конденсат олинадиган янги қудуқ очилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газ конденсат конидаги 220БИС-сонли излов қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли тугатилиб, ишга туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 65 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,97 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Алан” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган булиб 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|