“Ўзбекнефтгаз”: Газларни амин қоришмаси ёрдамида тозалаш қурилмаларининг электр тизимлари тубдан янгиланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига биноан, жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларини ўз вақтида бажариш мақсадида технологик объектларнинг электр энергия таъминоти тизимида реконструкция ва модернизация ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бош энергетик бўлимининг маълумотига кўра, Шўртан нефть ва газ қазиб олиш бошқармасига қарашли газларни амин қоришмаси ёрдамида тозалаш қурилмасининг 2-навбатига қарашли (АСО-2) насослари электр юритгичлари замонавий турдаги частота ростлаш қурилмалари билан бошқариладиган кимёвий қоришма ҳайдаш насосларига алмаштирилди.
Газларни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида 4 дона эски турдаги кимёвий насослар ва электр юритгичлар ўрнига 2 комплект замонавий турдаги насослар юқори кучланишли электр юритгичлари билан, 2 комплект ёрдамчи насослар паст кучланишли электр юритгичлари билан ҳамда уларнинг масофавий бошқарув тизимига частота ростлаш қурилмалари ўрнатилди.
Шу билан бир қаторда электр юритгичларнинг 2400 метр юқори кучланишли ва 720 метр паст кучланишли кабел тармоқлари ҳам янгисига алмаштирилиб электр энергиясининг ишончлилиги таъминланди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|