“Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлари диққатига!
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг имтиёзли акциялари эгаларига 2018, 2019 ва 2020 йил якунлари бўйича ҳар бир акциянинг номинал қийматидан 25% миқдорда дивиденд маблағлари тўлаб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорларига ҳисобланган дивиденд маблағларини ўтказиб беришга тайёрлиги аммо акциядорлар томонидан банк реквизитларини тақдим этилмаганлиги сабабли дивиденд маблағларини ўтказиб берилишининг имкони мавжуд эмас.
Шунга кўра, дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини ва банк реквизитлари (транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами, банк коди, акциядорнинг пластик карта рақами) ва паспорт нусхаси тақдим этилишини сўраймиз.
Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.
Телефон: 71 207-27-72 (ички номер: 2061, 2064, 2065, 2066).
Электрон почта манзили: kans@ung.uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|