May 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” мажмуасида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг "Зеварда" мажмуасида "Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тизимлари ҳамда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

“Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” доирасида ташкил этган ушбу тадбирда фуқаро муҳофазаси тузилмалари, фавқулодда вазиятлар бошқармасига қарашли ёнғин-қутқарув хизмати ҳамда Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмнинг "Зеварда" мажмуасидаги бўлинмаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, барча даражадаги ишчи-ходимларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ҳамкорликдаги ташкилотлар билан қутқарув ишларини амалга ошириш, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини амалий кўникмаларини такомиллаштириш, ФВДқТ хизматларининг биргаликдаги ҳаракатини мувофиқлаштириш, мустақил ва ишончли бошқарувни шакллантиришдан иборат.

Ўқув машғулоти жараёнида иштирокчиларнинг объектда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини амалга оширишдаги амалий кўникмалари ва террорестик ҳаракатлар, ёнғин, портлаш ва табиий офатлар билан боғлиқ бўлган ҳодисалар содир бўлганда фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга оширишда мустақил ва ишончли бошқаруви синовдан ўтказилди.

Машғулот якунида иштирокчиларига аниқланган камчиликларни бартараф этишнинг амалдаги ҳамда замонавий шакл ва усуллари тушунтирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|