December 29, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мурожаатлар қонунчиликка ва ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ўз вақтида кўриб чиқилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуслари билан тасарруфдаги бошқарма ва корхоналарда коррупцияга қарши курашиш, хато-камчиликларни ва турли талон-тарожликларни олдини олишда комплаенс назорат тизими ўз самарасини бермоқда.

Бунинг яққол мисоли сифатида Жамиятга келиб тушаётган мурожаатлар қонунчиликка ва ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ўз вақтида ва самарали кўриб чиқилмоқда. Мисол учун, “Муборакнефтгаз-сувтаъминот” масуълияти чекаланган жамияти ходимларининг “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига йўллаган мурожаати Молиявий ва комплаенс назорати департаменти томонидан жойида ўрганилди.

Хусусан, мурожаатда келтирилган важлар юзасидан Молиявий ва комплаенс назорати департаменти бошлиғи ҳамда “Муборакнефтгаз-сувтаъминот” масуълияти чекаланган жамияти раҳбар ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда “Муборакнефтгаз-сувтъаминот” масуълияти чекаланган жамияти ходимлари томонидан 2021 йил ва 2022 йилнинг 11 ой давомида Жамият раҳбар ходимларининг хатти-ҳаракатларидан, шунингдек молиявий хўжалик фаолияти ҳолатларидан норози бўлиб, йўлланган мурожаатларни ўрганиш таҳлилий натижалари муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида, ўз тасдиғини топган ва Жамиятнинг манфаатларига зарар олиб келинган ҳолатларни ўрнатилган тартибда бартараф этиш келгусида хато-камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли кўрсатмалар берилганлиги, йўл қўйилган қўпол камчиликларга ҳуқуқий баҳо берилиши ва қонуний чоралар кўриш учун ўрганишда тўпланган ҳужжатлар хуқуқни маҳофаза қилиш идораларига тақдим этилганлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, мурожаатда кўрсатилаётган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги оқибатида, Жамиятнинг имиджига жиддий таъсир кўрсатиши, шу билан бирга, Жамиятда фаолият олиб бораётган раҳбар ходимга нисбатан туҳмат, бўҳтон ва шаънини обрўсизлантириши амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи борлиги тушунтириб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|