“Ўзбекнефтгаз”: Аёллар учун “Психологик тўсиқларни нейрография орқали бартараф этиш” мавзусида мутахассислар билан учрашув ўтказилди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ фаолият юритувчи аёллар учун “Психологик тўсиқларни нейрография орқали бартараф этиш” мавзусида мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унга Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказ психологлари Дилфуза Исмаилова ва Зилола Тўлаганова таклиф этилди.
Учрашувда психологлар иштирокчиларга нейрография, яъни нейрочизиқлар ёрдамида расм чизиш орқали ҳаётни бошқариш усули ҳақида батафсил маълумот бердилар. Маълум қилинишича, нейрография - фикрлашни ташкил қилишнинг график усулидир.
– Ҳар бир тушунча ва у билан боғлиқ ҳаракат нейрон тармоғининг бир қисми, маълум бир нейрон код, миямиздаги нейронлар алоқадир, – дейди Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази психологи Дилфуза Исмаилова. – Бу ўхшаш вазифалар билан боғлиқ ҳолда биз олган таассуротлар билан чамбарчас боғлиқ. Агар киши ишда, шахсий ҳаётида, ҳамкасблар орасидаги ўз ўрнини топа олмаса, демак бунга унинг ички чекловлари катта таъсир қилаётган бўлиши мумкин.
Иштирокчиларга муаммоларга дуч келганда уни бартараф қилишнинг экологик усули - нейрография ёрдамида бартараф этишнинг махсус ва мураккаб бўлмаган техникалари ўргатилди.
Мутахассислар иштирокчилар бажарган техникалар асосида чизган ҳар бир нақш блоклари ечишнинг ўзига хос усули бўлиб, ҳар бир бундай нақш инсон миясидаги нейронларда акс этишини таъкидладилар.
Ушбу ижоднинг график усули кўникмасидан қанчалик тез-тез фойдаланилса, алоқа шунчалик кучли бўлиши, йиғилган нейрон алоқалар мияда катта нейрон тармоқни ҳосил қилиб, мавжуд негатив қарорларни ўз вақтида ўзгартиришимиз ва янгиларини қабул қилишимизга ёрдам бериши қайд этилди.
Хулоса қилиб айтилганда, иштирокчилар нейрография орқали ички чекловларни олиб ташлаш ва вазифага мос келадиган янги нейрон кодини шакллантиришни чизиш орқали ўрганиб олишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|