“Ўзбекнефтгаз”: Объектларда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талаблари юзасидан назорат текширув ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида жойлашган тизимдаги жамият ва корхоналар объектларида саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талаблари юзасидан ишчи гуруҳлар томонидан мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг 2021 йил 30 декабрдаги 595-сон буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги объектларда бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўтказилди.
Жумладан, жамият тизмидаги Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида жойлашган “Махсусэнергогаз” АЖ, “Чиноз НҚИЗ” МЧЖ, “Нефтгаз биноиншоат” МЧЖ, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ, “Кучлик НБ” МЧЖ, “Чинобод НБ” МЧЖ, “Гулистон НБ” МЧЖ, “UNG Petro” МЧЖга қарашли объектларида саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 59 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 82 та, газ хавфсизлиги йўналишида 1 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 44 та, электр хавфсизлиги йўналишида 50 та, атроф-муҳит мухофазаси йўналишида 36 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 27 та камчиликлар аниқланди.
Текширув натижаларига кўра саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 12 нафар ходимларга чора кўрилди.
Мониторинг жараёнида жамият ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.
Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|