Мавсумга тайёргарлик давом этмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳи Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалга оширилаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди.
Ўрганишларга кўра, бугунги кунга қадар бошқармага қарашли 8 та технологик қурилма мукаммал ва жорий таъмирланди. 4 та буғ қозони ва 4 та АВР қурилмасининг ишчи ҳолати текширилди. 1 835 м иссиқлик тармоғларида таъмирлаш ва изоляция қилиш ишлари амалга оширилиб, 1 870 м сув тармоқлари жорий таъмирланди.
Асосий муҳандислик коммуникациялари, хусусан 15 та газ ҳайдаш агрегатида регламент ишлари бажарилиб, 4 та Пропан-бутан ажратиш қурилмаси таъмирланди.
Шунингдек, Шуртан конида янги қуриб битқазилган 11-сонли кичик компрессор стансиясини ишга тушириш ишлари Хитойлик мутахассислар билан биргаликда олиб борилмоқда, бу ўз навбатида куз қиш даврида табиий газни барқарор етказиб беришни таъминлайди.
Масъулларга барча ишлар 1 октябрга қадар якунланиб, мавсумга тайёрлик паспорти тақдим этилиши юзасидан кўрсатмалар берилди.