February 2, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 1 февраль куни биржа савдоларига 5 488 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 1 февраль куни биржа савдоларига 5 488 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

2023 йил 1 февраль куни 4,0 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 2,8 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,2 минг тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

2023 йил 1 февраль куни нефть базалар орқали истеъмолчиларга жами 6 952 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 270 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 707 тонна, Андижонда 551 тонна, Бухорода 916 тонна, Жиззахда 502 тонна, Қашқадарёда 346 тонна, Навоийда 366 тонна, Наманганда 424 тонна, Самарқандда 639 тонна, Сурхондарёда 353 тонна, Сирдарёда 264 тонна, Фарғонада 380 тонна ва Хоразм вилоятида 234 тонна.

2023 йил 2 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 37,2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 72,0 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 53,4 минг тонна ва Фарғона заводида 18,6 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|