November 22, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Меҳриддин Абдуллаев Татаристоннинг “ТНГ-Групп” компанияси бош директори Ян Шарипов билан музокаралар олиб борди

Бош саҳифа Русский

2022 йилнинг 22 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда Татаристоннинг “ТНГ-Групп” компанияси бош директори Ян Галимович Шарипов ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “ТНГ-Групп” компанияси бошқарув аппаратининг масъул ходимлари ва тегишли мутахассислари ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосарлари ва тегишли департамент бошлиқлари иштирок этишди.

Томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ТНГ-Групп” ўртасида амалга оширилаётган ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харита”га асосан кўп қиррали ҳамкорликни амалга оширишнинг истиқболларини батафсил муҳокама қилишди.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть-газ қудуқларида кон-геофизик тадқиқотларни амалга ошириш, қатламларни маҳсулдорликка синаш, отиш-перфорация ишлари, геологик-тадқиқотларни бажариш ҳамда бурғилаш жараёнларини доимий мониторинг қилиш, капитал таъмирлаш жараёнларида замонавий пакер ускуналаридан самарали фойдаланиш .

Шу билан бирга келгуси йилларда 3D сейсмик-қидирув ишларини амалга ошириш, гравиразведка усулидаги тадқиқотларни ривожлантириш ва уларнинг натижаларини комплекс таҳлил қилиш натижасида янги истиқболли участкаларни аниқлаш, сейсмик маълумотларни қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш йўналишларидаги тадбирларни амалга ошириш имкониятлари атрофлича ўрганилди.

Томонлар моделлаштириш марказлари ўртасидаги ҳамкорликни қайта тиклаш, рақамли геологик моделлаштириш бўйича биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни жадаллаштириш, шунингдек етук ва малакали кадрларни тайёрлаш бўйича “ТНГ-Групп” ўқув-амалиёт марказларида ҳамда ишлаб чиқариш объектларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассилари учун малака ошириш, тажриба алмашиш тадбирларини тизимли ташкил қилишга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ТНГ-Групп” компанияси ўртасида ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Устюрт регионида амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари доирасида чуқур қудуқларда геофизик-тадқиқот ишларини ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Қатламлар маҳсулдорлигини баҳолаш ишларини янги босқичга олиб чиқиш, жараёнларга янги ва замонавий технологияларни жорий этиш юорасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро икки томонлама манфаатли келишувга эришиди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|