September 22, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “DeGolyer and MacNaughton” компанияси билан музокара ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 21 сентябр куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Б. Усманов “DeGolyer and MacNaughton” компаниясининг Москва филиали ижрочи вице-Президенти-Бош директори М. Ваивиаровски билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “DeGolyer and MacNaughton” ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек углеводород захиралари бўйича аудит ўтказилишини муҳокама қилишди.

Таъкидлаш жоиз, “DeGolyer and MacNaughton” компанияси томонидан 2017-2020 йилларда нефт ва газ захираларини мустақил ҳисоблаш ва аудити муваффақиятли амалга оширилган.

Компания ижрочи вице-Президенти М. Ваивиаровски учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “DeGolyer and MacNaughton” ўртасида имзоланган битим доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари учун углеводород ресурсларини бошқариш тизимини (PRMS) жорий этиш соҳасида ўқув курслари муваффақиятли ташкил этилганлиги алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, 2023 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари учун PRMS тизими бўйича янги ўқув курсларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорлик бўйича келгусидаги қадамларни белгилаб олдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|