July 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув Раиси ташаббуси билан нефт-газ қудуқларида бурғилаш ва таъмирлаш ишлари самарадорлигини ошириш, ишчиларнинr яшаш шароитларини жойига бориб ўрганиш бўйича ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 10-12 июль кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг нефт-газ қудуқларида бурғилаш ва таъмирлаш ишлари самарадорлигини ошириш, ишчиларнинr яшаш шароитларини янада яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида барча департамент ва алоҳида бўлим бошлиқлари, нефть базалари раҳбарларидан иборат “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё ва Бухоро регионидаги Муборак, Шўртан ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда Қорақапоғистон Ресупбликасидаги Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасигаз конлари ва технологик объектларида бўлдилар.

Ишлаб чиқилган дастурга асосан “Ишчи гуруҳ” аъзолари нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари раҳбарияти билан биргаликда конларда углевородородлар қазиб чиқариш, бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қудуқлардаги иш жараёнлари жойидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганиш давомида гуруҳлари бошқармаларга қарашли ва ҳозирги вақтда табиий газ қазиб олинаётган “Шўртан”, “Зеварда”, “Жанубий Кемачи”, “Дояхотин”, “Ҳожиқазғон”, “Кулбешкак”, “Шарқий ва Шимолий Бердах”, “Қуйи Сургил”, “Асрлон” каби ишлатишдаги конларга бориб, у ерда ишлатиш қудуқларини бурғилаш, қудуқларини капитал таъмирлаш ҳамда интенцификация ишларини олиб бориш жараёнлари билан танишди.

Шунингдек, углеводородлар заҳираларини ўстириш дастури доирасида “Шўртан” конининг терриген-юра ётқизиқлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида бурғилаш ишлари олиб борилаётган 1-сонли, “Ниёз”, “Ойдин” (терриген-юра), “Истиқлол”, “Раззоқбобо”, “Чўллиота”, “Янги Алан”, “ Шорқалъа”, “Эл-омон”, “Қуйи Шарқий Бердах”, “Жагиз”, “Шарқий Арслон” каби янги майдонлардаги излов-қидирув қудуқларинибурғилаш ишлари билан ҳам танишилди.

Қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган иш жойларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг меҳнат шароити,хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, дам олиш ётоқхоналари, ошхонадаги шарт-шароитлари ҳам ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, Шўртан, Муборак Газли ва Устюрт бошқармаларининг газни комплекс тайёрлаш қурилмалари, “Алан”, “Шўртан”, “Зеварда” каби сиқув компрессор станциялари ҳамда технологик объектларга ҳам борилиб газ қазиб чиқариш, тайёрлаш ва қайта ишлаш технологик жараёнлари назорат қилинди ва ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммолар ўрганилди.

Ўрганишлар давомида вахта режимида меҳнат қилаётган “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” корхонаси, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Андижонқудуқтаъмирлаш” АЖ ишчи-ходимларининг яшаш шароитлари, ётоқхоналар, овқатланиш бўйича яратилган шарт-шароитлар, махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги ва бошқа зарурий холатлар бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ишчи-ходимлар билан суҳбатлар ва муҳокамалар ўтказилб, уларни муборак Қурбон ҳайити байрами билан табриклаб, совғалар улашилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|